1

Намангандаги ер билан боғлиқ фирибгарликка кадастр ходимларининг алоқаси йўқ

ЖИНОЯТ 12.05.2020, 19:45
Намангандаги ер билан боғлиқ фирибгарликка кадастр ходимларининг алоқаси йўқ

Ижтимоий тармоқларда, интернет сайтларда “Наманганда тадбиркордан  5 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди”, дея хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатда кадастр ходимларининг ҳам алоқаси бўлиши мумкин деган фикрлар айтилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармасига якка тартибдаги тадбиркор А.Х. мурожаат қилган. У “М.” исмли шахс Наманган шаҳар, “Машад” мавзесидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 0,3 га ер майдони олиб бериш масаласини ҳал қилиш эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилганини айтган. Фуқаро айтишича ушбу фирибгар аванс тариқасида олдиндан 500 АҚШ доллари беришини сўраётган. Департаментга қўнғироқ қилган фуқаро бу фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришни талаб қилган. 

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича ҳозирда ушбу фирибгарлик юзасидани суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Давергеодезкадастр қўмитасининг маълум қилишича,  Наманган вилояти Ер ресурлари ва давлат кадастри бошқармаси ва вилоят “Ермулккадастр” ДК тизимида ишловчи ходимларининг бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва ҳозирда барча ходимлар ўз иш жойларида хизмат вазифасини бажараяпти.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1