АсосийShou-biznes

“Ор-номусинг борми ўзи, сен ўзи кимнинг боласисан? Нимани тарғиб қиляпсан?”...

Ўтган ҳафтада “Маънавиятимизни асраб қолайлик” мавзусида бўлиб ўтган катта давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад АЛИ бугунги кунда “оммавий маданият” акс этиб турган қўшиқлар, улардаги сўз ғариблиги ва менталитетга зид клиплар ҳақида фикрларини баён эта туриб юқоридаги каби саволларни ўртага ташлади.

“Масалан, “Божалар” гуруҳининг алмойи-алжойи жумлалардан иборат қўшиқлари, Жасур Ғойиповнинг клипида тўйи бўлаётган қизнинг севган йигити олдига қочиб кетиши каби саҳналар ёки Севинч Мўминованинг алламбало рақслардан иборат клипи Ўзбекистон миллий кутубхонасида тасвирга олинишига рухсат берилишининг ўзи ҳақида бир ўйлаш керак”, дейди Ўзбекистон халқ шоири.

Аслида бу мавзуда, яъни “оммавий маданият”нинг айрим санъат вакиллари томонидан гоҳ қўшиқ, гоҳ клиплар орқали тарғиб қилинаётгани ҳақида шу кунга қадар ҳам кўп ва хўп гапирилган, ёзилган ва муҳокамалар бўлган. Аммо шунга қарамай, ҳамон қўшиқлар матнидаги савиясизлик, чаласаводлик, клиплар орқали эса бетутуруқ тасвирлар тарғиб қилиниши давом этмоқда. Хўш, муаммо нимада?

Муаммонинг сабаблари ҳақида "Даракчи" газетасининг 16 июль куни сотувга чиқадиган сонида ўқишингиз мумкин.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

    Бошқа янгиликлар