АсосийJamiyat

Рамазон ҳайитини нишонлаш ҳақида қарор қабул қилинди

Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти муборак Рамазон ҳайити муносабати билан 18 июль кунини дам олиш куни ва байрам сифатида кенг нишонлаш тўғрисида қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорига мувофиқ 2015 йил Рамазон ҳайити куни 18 июль шанба кунига тўғри келиши маълум қилинган. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини дам олиш куни деб эълон қилиш қарорига асосан диёримизда ҳайит кунлари кенг нишонланилиши яхши одатга кирган.

Ушбу муборак кунларда кекса, боқувчисини йўқотган маҳалладош, қариндошлардан хабар олиш динимизнинг таълимоти ҳамда миллий қадриятларимиздан саналади.

    Бошқа янгиликлар