Саёҳат танга роҳат дейдилар. Дунё кезиш, тилларда достон бўлган тарихий обидалар, табиат ва инсон қўли яратган мўъжизаларни томоша қилишга не етсин. Аммо, Ер юзида шундай шаҳарлар борки, улар номи сайёҳлик тизимида кўп бора тилга оилнса-да, аслида улар кўпгина сайёҳларнинг ҳафсаласини пир қилади. Қуйида ана шундай шаҳарларнинг айримлари билан таништирамиз.
1. Касабланка, Марокаш. Гўзал мамлакатнинг унчалик гўзал бўлмаган шаҳри. Гарчи унинг номи анча машҳур бўлса-да, бу ерда қирол Ҳасан Иккинчининг маҳобатли масжидидан бошқа тайинли обидани учратмайсиз.

2. Мале, Мальдив ороллари. Жаннатнинг бир парчаси деб аталадиган мамлакатнинг африкалик муҳожирлар ва чиқиндиларга тўла гавжум нуқтаси.

3. Кингстон-таун, Ямайка Маҳаллий аҳоли вакиллари хорижлик сайёҳларни кўрди дегунча бир нима ундириш пайида чиппа ёпишиб, безор қилишади.

4. Қоҳира, Миср. Албатта бу қадимий ва гўзал мамлакатнинг кўришга арзирли жойлари кўп. Лекин, имкон қадар Қоҳирадан четроққа, дейлик Шарм-аш-Шайх ёки Луқсор тарафларга боришни тавсия қилардик. Сабабини... борганда биласиз!

5. Пиза, Италия. Йиқилай деб турган оғма минорани айтмаса, бу кичкина шаҳарчада Сизни ҳайратга соладиган ҳеч нарсани тополмайсиз.

6. Стоунхендж, Буюк Британия. Лондондан юзлаб чақирим узоқликдаги тақир ялангликда жойлашган бу тошлар уюмини томоша қилиб завқ олишингизга ишончингиз комил бўлса... нима дердик, бораверинг!

7. Помпей, Италия. Гарчи сайёҳлар қадами узилмаса-да, у ерда кўҳна шаҳар харобаларидан бошқа нарсани тополмайсиз. Қўлга илинадиган нарсаларни музейларга ташиб бўлишган.

8. Гибралтар, Испания ва Британия ўртасидаги баҳсли ҳудуд. Денгиздан туртиб чиққан бу улкан қоятош остидаги шаҳарга етиб бориш учун соатлаб вақт сарфлайсиз, қатъий текширувдан ўтасиз, аммо шаҳарни кўздан кечириш учун икки уч дақиқангиз кифоя қилади.

9. Неаполь, Италия. Шаҳарни чиқиндилардан тозалашни маҳаллий мафия назоратига олганига қарамасдан, шаҳарда ахлатлар уюмига қадамда дуч келасиз. Эстетик диди юқори бўлган сайёҳлар бу шаҳарни четлаб ўтсалар яхши бўларди.

10. Лас-Вегас, Невада, АҚШ. Асл манзара бу шаҳар ҳақидаги тасаввурларингизга мос келмайди. Шаҳарда қиморхона ва спиртли ичимликлар дўконлари қалашиб ётибди. Ичиб думалаб қолган сархуш одамлар ва дайдилар ҳам истаганча топилади.
Чарос Омонова тайёрлади.





