АсосийJamiyat

Сайёрамизда сўнгги 135 йилда мисли кўрилмаган жазирама

NASA миллий аэрокосмик агентлиги мутахассислари сайёрамизни мисли кўрилмаган иссиқ кутаётганлигини маълум қилишди.

Башорат сўнгги йилларда қайд этилаётган рекордларга асосланган. 1995 йилдан эътиборан бирин-кетин ҳароратнинг меъёрдан чиқиши кузатилмоқда (1995, 1997, 1998, 2005 ва 2010 йиллар). Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, жорий йилда сайёрамизнинг баъзи ҳудудларида кучли қурғоқчилик ва мисли кўрилмаган жазирама  кутилмоқда.

Америкалик олимлар бу йили сўнгги 135 йиллик тарихдаги энг иссиқ об-ҳаво кузатилишини башорат қилишмоқда.

ФАКТ

Ер сайёраси куррасинининг дунё рекорди Ливия чўлларидан бири Дашти-Лутда 2005 йилда қайд этилган. Ўшанда қум ҳарорати 70 C даражани ташкил қилганди. Дарвоқе, ушбу чўл сайёрамизнинг энг қурғоқчил ҳудуди саналади. У ерда ҳайвонлар жуда кам, ўсимликларни эса умуман учратмайсиз.

Ҳиндистондан Европагача

  • Ҳиндистон ва Покистонда кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган Осиё жанубидаги рекорд ҳарорат кетидан иссиқ ҳарорат Европага келди. Қитъанинг кўп қисмида термометр кўрсаткичи 40 даража ва ундан юқорига кўтарилди. Июль ёзнинг энг иссиқ ойи бўлса ҳам кўпгина  Европа мамлакатларида ойнинг илк кунларида иссиқнинг кўп йиллик рекордлари қайд этилди. Иссиқ об-ҳаво қитъага Пиреней ярим ороли орқали келди.
  • Испаниялик ва португалияликлар учун қайд этилган 44 даража иссиқ ҳам жуда кўп туюлди. Бежиз ушбу шаҳарда  қизил ранг даражасидаги «тревога»  эълон қилинмади.
  • Қўшни Португалиянинг тўрт вилоятида  ҳам юқори даражадаги тревога эълон қилинган.
  • Испаниядаги иссиқ ҳаво шимол ва шарққа ҳаракат қилиб, тезда Франция, Италия ва Бельгия, Голландияга етиб борди, шунингдек Британия оролларига ҳам қадам қўйди.
  • Буюк Британияда июльнинг илк куни 34 даража ҳарорат  қайд этилди. Бу  сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
  • Нафақат Лондонда, балки Парижда ҳам жуда иссиқ, бу ерда 1947 йилдан бери ҳаво ҳарорати 40 С га кўтарилмаган.
  • Июль ойининг илк кунларида иссиқ ҳаво оқими  Европанинг шарқий ва марказий қисмига етиб борди. Ҳозир иссиқ ҳароратни Германия, Австрия, Чехия ва Польшада ҳам сезишмоқда.
  • Ҳозир  Беларусь ҳудудида ҳам меъёридан анча юқори  ҳарорат кузатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар