Жорий йилнинг 23-24 июль кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида 2015-2016 ўқув йили учун “Маънавият ва маърифат” ва “Чет тили” фанлари бўйича ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.
2015-2016 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига жами 334 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, шундан 69 нафари аёл-қизларни ташкил этади.
Қабул имтиҳонлари икки босқичда ўтказилиши белгиланган бўлиб, иккинчи босқич имтиҳонлари “Она тили ва адабиёти” ва “Ўзбекистон тарихи” фанлари бўйича тест синов шаклида бўлиб ўтади.
Қабул имтиҳонларининг холис ва адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Тошкент ислом университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Ўзбекистон миллий университетининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида 2015-2016 ўқув йили учун қабул имтиҳонларининг тест синовлари жорий йилнинг 1 август куни ўтказилади.





