Хосият Ҳусанованинг водийлик мухлислари қўнғироқ қилиб актриса ҳам сентябр ойидаги тўйларни рад этаётгани ҳақида хабар беришди.
Мухлислар берган маълумотга ойдинлик киритганимизда эса улар ҳақ бўлиб чиқди: ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Хусанова айни дамда ҳомиладор. Саҳифамиздаги суратда ҳам бунинг исботини кўриб турибсиз. Сентябр ойида кўзи ёриши кутилаётган актриса “тўйларга рад жавобини бераётганим ёлғон” – дейди биз билан суҳбатда.
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: 47 ёш остонасида турган Хусанованинг 18 ёшли қизи бор.





