АсосийJamiyat

Хитойда ёш математикларимиз муваффақият қозонишди

Жорий йилнинг 27-31-июль кунлари Хитойнинг Чанчун шаҳрида бўлиб ўтган математика бўйича халқаро мусобақада юртимиз жамоаси иштирок этиб, унда икки нафар ўқувчи кумуш медалга ва умумжамоа ҳисобида эса иккинчи ўринга сазовор бўлишди.
Мазкур нуфузли тадбирда жаҳоннинг 29 та давлатидан 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этди. Мусобақада вакилларимизнинг муносиб иштирокини таъминлаш учун “Билимлар беллашуви” мусобақасининг туман(шаҳар) босқичида 1-5-ўринларни эгаллаган 300 нафардан ортиқ 6-8-синф ўқувчилари орасида 2 босқичли танлов ўтказилди, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Натижада 4 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат терма жамоа шакллантирилди. Жумладан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 17-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Тўраев Жаҳонгир, Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Аббос Сайлиев, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 2-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Сайдали Муродуллаэв, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси Роберт Честновларни тайёрлаш мақсадида бир ой мобайнида олимлар иштирокида махсус машғулотлар ташкил этилди.

Машғулотларда ўқувчиларга мураккаблиги юқори бўлган алгебра, геометрия, сонлар назарияси, математик мантиқ, комбинаторика ва тўпламлар назариясига оид масалаларни якка тартибда ва жамоа таркибида ечишнинг энг илғор усуллари ўргатилди.

    Бошқа янгиликлар