АсосийJamiyat

Миллий авиакомпания хизматларидан олти ойда 1,2 млн. йўловчи фойдаланди

2015 йилнинг биринчи ярим йилида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари орқали 11575 та қатнов бажарилди. Миллий авиакомпания хизматларидан 1 млн.235 минг йўловчи фойдаланди, дея хабар беради компания ахборот хизмати.

МАК жорий йилнинг март ойидан юк самолётларига қайтадан жиҳозланган иккита Боинг самолётлари экспуатациясини бошлади, бу “Навоий” ХИЛМ орқали юк ташувлари ҳажмини ошириш имконини берди. Тошкент-Минск-Тошкент мунтазам қатнови очилди. Авиакомпания ходимлари томонидан туристлар оқимини жалб қилиш ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб борилди.

Республикамиз раҳбарияти томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ МАК да 12 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уларда самолётлар паркини янгилаш, Boeing 787 Dreamliner’га техник хизмат кўрсатиш учун ангар ва “Тошкент-4” янги йўловчи терминалини қуриш, аэропортларнинг ер усти инфратузилмасини ривожлантириш ва уларни махсус аэропорт техникаси ва техник воситалар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.
 

    Бошқа янгиликлар