АсосийDunyo

Пандемия туфайли Хитойда сутни қайта ишлаш қисқармоқда. Жаҳон бозорида ҳам унинг нархи қимматлашган

'Пандемия  туфайли Хитойда  сутни  қайта  ишлаш  қисқармоқда. Жаҳон бозорида ҳам унинг нархи  қимматлашган'ning rasmi

Хитой сут  ва  сут  маҳсулотлари  ишлаб  чиқариш  бўйича  дунёнинг  етакчи  давлатлари  қаторида туради. Ўтган  йилда жаҳон сут  бозорининг  учдан  бир  қисми ушбу  мамлакат  ҳиссасига  тўғри  келган.

2019 йилда Хитойда  сут ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 32,01 миллион тоннани ташкил этган. 2020 йил январь-март ойларида Хитойда сут ишлаб чиқариш 8 фоизга, сигирлар сони 0,4 фоизга кўпайган бўлсада,  коронавирус пандемияси туфайли   сутни қайта ишлаш ҳажми 17 фоизга камайган.

Мамлакатда сут маҳсулотлари импорт  ҳажми ошиб  бормоқда.  Мисол учун,  март ойидан сут маҳсулотлари импорти жисмоний кўринишда 10 фоизга ўсган. Хусусан,   сариёғ импорти 99,7 фоизга, пишлоқ импорти 25,8 фоизга ошган.  

CAAS Хитойда хом сут ишлаб чиқариш ҳажми 2028 йилга бориб 65 миллион тоннага етишини тахмин қилмоқда.

Шунингдек, жаҳон бозорида ҳам сут маҳсулотлари нархи  ўсишни бошлаган.

Жорий йилнинг 19 май куни  GDT (Global Dairy Trade) нинг 260-ким ошди савдосида кичик бўлсада юқорилаш қайд этилди. Яъни сут маҳсулотларнинг нарх  индекси  мусбат 1 фоизга ошиб, 1 килограмми ўртача 2,907 АҚШ доллардан баҳоланган.  

Шунингдек, сариёғ нархи 1,9 фоизга тушган бўлса,  сувсизлантирилган сут ёғи 2,7 фоизга ўсган. Тўлиқ сут кукуни нархи  0,5 фоизга пасайиб, ёғсиз сут кукуни нархи 6,7 фоизга ошган. Лактоза нархи ҳам 15,6 фоизга кўтарилди. Казеин нархи 1,9 фоизга, "Чедар" пишлоғи нархи 6 фоизга пасайди.  

Умуман, GDT нинг навбатдаги ким ошди савдосида 16,787 тонна сут маҳсулотлари сотилган бўлиб, бу аввалги савдолардан 345 тоннага кўпдир. Савдо иштирокчиларининг сони 172 та.

Маълумот  ўрнида,  Global Dairy Trade форвард шартномалари айланмаси бўйича йирик халқаро савдо платформасидир. GDT ким ошди савдоларида 100 дан зиёд давлатлар сут  маҳсулотлари билан иштирок этади.

 

    Бошқа янгиликлар