АсосийДунё

Афғонистонда 13 ёшли бола самолётнинг балонлари орасига кириб олиб, Деҳлигача учиб келди

Парвоз 1,5 соат давом этган, боланинг сўзларига кўра, у аслида Теҳронга бормоқчи бўлган.

'Афғонистонда 13 ёшли бола самолётнинг балонлари орасига кириб олиб, Деҳлигача учиб келди'ning rasmi

Афғонистоннинг Кундуз шаҳрида яшовчи 13 ёшли бола “Кам Air” авиакомпанияси самолётининг шасси бўлимига кириб олиб, Деҳлигача келди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 21 сентябрь куни эрталаб у Қобул — Ню-Деҳли йўналиши рейсига яширин кирган. Парвоз 94 дақиқа давом этган. Ҳиндистонга қўнгач, ўсмир маълум вақт давомида учиш майдонида юрган, уни хавфсизлик хизмати ходимлари кўриб қолишган. 

Сўроқ пайтида бола Теҳронга боришни истаганини, аммо адашиб Ҳиндистон рейсига кириб қолганини айтган.

Ўсмирнинг ёнида ҳеч қандай юк бўлмаган ва у енгил кийимда бўлган. Мутахассислар таъкидлашича, бундай шароитда тирик қолиш деярли имконсиз: парвоз баландлиги 9–12 минг метргача етади, ҳаво ҳарорати минус 50 даражагача тушади, герметизацияланмаган бўлимда эса кислород танқислиги юзага келади. Ҳисоб-китобларга кўра, шундай ҳолатларда яширин йўловчиларнинг тахминан 77 фоизи ҳалок бўлади.

    Бошқа янгиликлар