АсосийЖиноят

Абдуллоҳ домланинг маърузасига 6 йил олдин “лайк” босган Сурхондарёлик йигит қамалди

Фуқаро домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузасига “класс” босиш орқали виртуал дўстларига тарқатган.

'Абдуллоҳ домланинг маърузасига 6 йил олдин “лайк” босган Сурхондарёлик йигит қамалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бир йигит Абдуллоҳ домла номи билан танилган Абдуғани Умаровнинг бундан 6 йил олдин жойланган маърузасига “класс” босгани учун қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти судлари маълумот берди.

Билдирилишича, судланувчи У.А. ўзининг телефонига ўрнатилган “Одноклассники.ру” мессенжерига очилган аккаунтидаги “Класс босилганлар” бўлимида 2019 йилда Абдуғани Умаров (Абдуллоҳ домла)нинг “Жаннатга ошиқлар” номли ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузасига “класс” босиш орқали виртуал дўстларига тарқатган.

Бу билан у амалдаги Жиноят кодексининг 2441-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2025 йил 1 июлдаги ҳукмига кўра, У.А. Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, шу модда билан унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Судланувчи У.А. томонидан содир этилган мазкур жиноят оғир турга мансублиги туфайли унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинланган.

“Шундай бўлса-да, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда унга Жиноят кодексининг 57-моддаси татбиқ этилиб, модда санкциясидан камроқ жазо муддати тайинланган”, — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пискент, Бўка ва Оққўрғондаги бир нечта боғчада болалар заҳарлангани юзасидан жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 25.09.2025 15:18

    Пискент, Бўка ва Оққўрғондаги бир нечта боғчада болалар заҳарлангани юзасидан жиноий иш очилди

    Аввалроқ, ушбу боғчаларда болалар соғлиғи ёмонлашгани юзасидан хабар берган эдик.

    'Тожикистондан газ баллон ичида олиб келинган 66 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 23.09.2025 20:36

    Тожикистондан газ баллон ичида олиб келинган 66 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

    Республиканинг 3 та ҳудудида чегара божхона постидан наркотик моддаларни олиб кираётган шахслар қўлга олинди.

    'Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 23.09.2025 16:51

    'Инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 22.09.2025 21:07

    Инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

    Уюшган жиноий гуруҳнинг фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ва жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.

    'Пойтахт аэропортида 9 та iPhone 17 ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 22.09.2025 17:52

    Пойтахт аэропортида 9 та iPhone 17 ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар фош этилди

    Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Термизда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 19.09.2025 17:57

    Термизда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.