АсосийJamiyat

Пушкин ҳайкали пойтахтимизнинг қулайроқ жойига кўчирилади

Ўзбекистон рус миллий маданият маркази вакиллари Тошкент шаҳар ҳокимлигига А.С.Пушкин ҳайкалини пойтахтимизнинг янада қулайроқ жойига кўчириш ҳақида илтимос билан мурожаат қилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган брифингда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларига шаҳар ҳокимлиги А.С.Пушкин ҳайкалини реставрация ишларидан сўнг пойтахтимиз марказидаги бошқа – янада қулайроқ жойга кўчириш ҳақида қарор қабул қилгани маълум қилинди.

Жамоатчилик вакиллари бугунги кунда шоир ҳайкалининг шаҳардаги икки серқатнов кўча ўртасида эканлиги унинг хотирасига бағишлаб тадбирлар ўтказишда муайян муаммолар пайдо қилаётганига эътибор қаратган. Бу ерда автомобиллар тўхташ жойи йўқ, йўл-транспорт ҳодисаси юз бериш хавфи ҳам юқори.

Бу Шота Руставели ва Бобур кўчалари кесишган жойдаги хиёбондир. Ушбу хиёбонда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Архитекторлар таклифига биноан ҳайкал олдингидан ҳам баландроқ супага ўрнатилади. Бу ерда гўзал архитектура ансамбли яратилади.

А.С.Пушкин ҳайкали ўрнатилган хиёбон пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун яна бир диққатга сазовор масканга айланади. 

    Бошқа янгиликлар