АсосийJamiyat

Сингапурлик шифокорлар туғма нуқсонли болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади

Бугунги кунда “Соғлом авлод учун” фонди Сингапур Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 августдаги №10/1-3331-сонли тасдиқланган Дастури доирасида “Smile Asia” хайрия ташкилотининг мутахассислари (31 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог, педиатр, ортодантист, логопед, тиббиёт ҳамширалари ва бошқа мутахассислар) 17 август куни Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази (Фарғона шаҳри Алишер Навоий кўчаси 56-уй))да юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади. 18-20 август кунлари Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади ва бемор болалар соғломлаштирилади. Шунингдек Сингапур Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволадилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, 2014 йил 13-19 ноябр кунлари “Operation Smile” хайрия ташкилоти Сингапур Республикасидаги бўлими шифокорлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган 65 нафар бемор болаларни жарроҳлик йўли билан соғломлаштиришди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

    Бошқа янгиликлар