АсосийJamiyat

Медиа-фестиваль энг муносибларни тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги олдидан 2015 йилнинг 21 август куни пойтахтнинг “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасида VIII “Озод юрт тўлқинлари” анъанавий медиа-фестивали ғолибларини тақдирлаш мароси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Медиа-фестивални Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов очиб берди.

МЕДИА СОҲАДА АСРЛАРГА ТАТИЙДИГАН ИШЛАР ҚИЛИНДИ

Светлана Ортиқова, сенатор (ҳакамалар ҳайъати аъзоси):

— Мен ушбу фестивалда саккизинчи маротаба ҳакамлар аъзоси сифатида қатнашяпман. 24 йил ичида бизнинг медиа соҳа шу қадар ривожланганидан, бу соҳада асрларга татигулик ишлар қилинганидан ва бу жараёнга ёшлар ўз ҳиссасини қўшаётганлигидан жуда хурсандман. Бугун ислоҳотлар ислоҳот учун эмас балки инсон манфаати ва ҳуқуқи учун хизмат қилаётгани ва мана шу ислоҳотларга оз бўлсада барчамизни ҳиссамиз борлигидан мамнунман. Фурсатдан фойдаланиб, ҳаммамизни кириб келаётган байрам билан табриклайман!

СЎЗ ҒОЛИБЛАРГА

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган энг яхши дастур” номинациясида Электрон ОАВМАнинг Ёшлар телестудияси ғолиб бўлди.  ??? Бахтиёр Сафаров:

— Очиғини айтганда номинациянинг ўзи ёш ижодкорларни ҳаяжонга солди чунки мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг ислоҳотлар қолаверса бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсатини амалдаги вазифасини матбуотда айнан ёшлар тили  билан ёритиш жуда катта масъулиятли иш. “Ёшлар” студияси ижодкорлари мана шундай масъулиятли ишни уддасидан чиқишга баҳоли қудрат ҳаракат қиляпти. Бу мукофот ёш ижодкорларга давлатимиз томонидан берилаётган катта эътибордан далолат.

“Менинг юртим” телеканали “Энг яхши медиа лойиҳа” номинацияси ғолиби бўлди. Тлеканал директори Назира Мақсудова:

Айтиш мумкинки, ўтган давр мобайнида айниқса сўнгги йилларда ОАВни либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган қатор ҳуқуқий чора тадбирлар амалга оширилди ва мана шу имкониятлар замирида “Менинг юртим” телеканали барпо бўлди дейиш мумкин. Албатта ёш телеканалнинг самарали фаолият олиб боришида ҳам мана шу имкониятлар ёрдам берди, десак муболаға бўлмайди. Айтиш жоизки, медиа соҳага кириб келганига кўп бўлмаган, жамоасининг аксариятини ёшлар ташкил қилган бўлса-да, лекин узоқ ва катта мақсадларни кўзлаган телеканалимиз бу ишончни оқлайди!

“Самарқанд-СТВ” телеканали “Энг яхши телестанция” номинацияси ғолиби бўлди. Телеканал директори Улуғбек Аҳмедов:

— Мен ушбу номинацияда ғолиб бўлишни жуда истагандим. Айни дамда ҳакамлар томонидан энг яхши дея эътироф этилганимимздан ғурур ва фахрга тўлиб тошяпман. Биз бунга муносиб ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Ишонч ва танлов учун барчага раҳмат.

“Ориат FM радиостанцияси “Энг яхши радиостанция” номинацияси ғолиби. Радиостанция раҳбари Бахтиёр Усмонов:

— Мустақиллик байрамимиз арафасида топширилган ушбу мукофотни олганимиздан қувончимиз чексиз. Бу нафақат “Ориат FM” радиосининг, балки барча радиостанцияларнинг ютуғи деб ҳисоблайман. Сабаби биз барча радиостанцияларнинг фаолиятини кузатиб, ўрганиб борамиз ва ўз устимизда тинмай ишлашимиз натижасида иш сифатимиз ҳам ошиб боради.

Ғолиб ва совриндорларга фестиваль статуэткаси, диплом ва совғалар топширилди. Тадбир доирасида «Менинг юртим – менинг фахрим» ижтимоий акцияси ғолиблари ҳам тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ажратилган давлат грантлари соҳибларига сертификатлар топширилди. 

 

    Бошқа янгиликлар