АсосийJamiyat

ФВВ:Газ қувуридаги аварияда ҳеч ким жабрланмади

24 август куни соат 21:00 да Юқори-Чирчиқ туманида жойлашган “Авесто” фермер хўжалигининг ҳудудидан ўтган “Янгиер-Тошкент” магистрал газ қувурининг 157 километрдаги участкасида қувур ёрилиб, ёнғин чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, мазкур портлаш Тошкент шаҳридаги газ таъминотига таъсир кўрсатмайди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Оператив ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23.40 да бартараф этилган. Воқеа жойида “Ўзбекнефтегаз” МХК, ФВВ, ИИВ ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг ходимларидан таркиб топган штаб тузилган.

Ҳозирда зарар кўрган участкани тиклаш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар