Тест: «Қайси спорт тури сизга кўпроқ мос келади?»

СПОРТ 24.05.2020, 19:06
Тест: «Қайси спорт тури сизга кўпроқ мос келади?»

Aгарда сиз спорт билан шуғулланишни истасангиз, лекин буни қилмаётган бўлсангиз, унда шунчаки темпераментингизга мос спорт турини топа олмагансиз.

Тестдан ўтинг ва сизга қайси спорт тури мос келишини билиб олинг!

1. Ўзингиз ёқтирган мусиқани ёқдингиз. Бу…

  1. япон флейтаси
  2. табиат товушлари
  3. эски қадрдон рок
  4. жўшқин латино

2. Ҳамкасбингиз сизни янги фитнес-клубга чақирмоқда. Бунга муносабатингиз?

  1. Тўртта девор орасида машқ бажариш – завқ бериши гумон!
  2. Aгар машғулотлар қизғин бўлса, розиман!
  3. Мен техно мусиқаси таъсирида жамоавий озишга қаршиман
  4. Қандай ажойиб фикр. Оралиқдаги бўш вақтда тетиклашиб оламан.

3. Сизда биринчи учрашув. Ўз имиджингизни ўйлаб, қуйидагиларни танлайсиз:

  1. жинси ва кроссовка
  2. нозик дид билан минимал безак берилган, хушбичим либос
  3. Бежирим матодан кийим
  4. Модага мос спортча look

4. Ресторандаги мазали нарсага муносабатингиз қандайлигини кўрсатиш ва меню хилма-хилл бўлиши учун сиз қуйидагиларни буюрасиз:

  1. юмшоқ, яхши тайёрланган стейк
  2. вегетерианча гуручли таом
  3. парҳезбоп суфле
  4. ҳеч қандай ресторан керакмас. Уйдаги камтарона кечки овқат – энг яхши вариант

5. Меҳмонхонаингизнинг ички интерьерини янгилашга қарор қилдингиз. Сиз қандай рангларни танлайсиз?

  1. Оқ фил суяги
  2. Қизил, тўқ сариқ
  3. Сариқ
  4. Яшил, зайтунранг

6. Ишхонадаги учрашувда раҳбарингиз бебаҳо лойиҳангизни бекор қилади. Бунга муносабатингиз?

  1. Сизда ҳеч қачон бундай бўлмайди. Ўзингиз раҳбарсиз
  2. Ҳечқиси йўқ. Бунинг учун захира режангиз бор.
  3. Вазиятни ҳазил билан юмшатишга ҳаракат қиласиз
  4. Нима қилиш керак. Сиз раҳбарият қарорига бўйсинасиз

7. Оқшомги уйқуни қайси сифатлар яхши тасвирлайди?

  1. Тикловчи: сиз бирданига ухлаб қоласиз
  2. Кеч: сиз баъзан ярим тундан олдин ухлаб қоласиз
  3.  Хотиржам: сиз уйқуга қандай мослашишни биласиз ва тикланиш учун тунги вақтдан фойдаланасиз
  4. Безовта: сиз тез-тез ағнаб, ухлаб қоласиз

8. Эрталаб уйғонгач, биринчи бўлиб …

  1. Ойнани очасиз
  2. Тўшакда 10-15 дақиқа ётасиз
  3. Ижтимоий тармоқ тасмасини кўриш учун телефонингиз/iPadга мурожаат қиласиз
  4. Душга борасиз

9. Aгар ҳайвон бўлганингизда, сиз:

  1. Фил
  2. Дельфин
  3. От
  4. Жирафа

10. Ўзингизни кўзгуда кўрганингизда, сиз …

  1. Менинг қадрдон танам, мен сени жуда яхши кўраман
  2. Гўзаллик – бу ичингиздадир
  3. Кутиб туринг, сизни қабул қиламан!
  4. Озроқ қуёш менга зарар қилмайди...

Тест натижалари.

«A» жавоби кўпроқ бўлса

Ташқи кўринишингизга кўп эътибор берасиз. Танангиз – асосий ташрифномангиздир. Сиз ўзгаришни ва завқланишни яхши кўрасиз. Ўзингиздаги афзалликлардан қандай фойдаланишни биласиз. Aммо, афсуски, улар бошқалар фикрига жуда боғлиқ.

Сизга мос спорт турлари: фитнес ва барча турдаги гуруҳ машғулотлари. Бу синхрон сузиш, маълум масофага марафон, шунингдек, от спорти ва велоспорт бўлиши мумкин.

Танани аъло жисмоний шаклда сақлашда фитнес машғулотлари мушакларни кучайтиради ва оддий машқлар тез ва самарали натижа беради. Масалан, «Зумба» бутун танани ишлатади, натижада юрак ва қон томирлари мустаҳкамланади, мушаклар кучаяди ва тананинг умумий мослашувчанлиги ривожланади.

«В» жавоби кўпроқ бўлса

Сиз ҳаётий ва улуғвор режаларга тўласиз. Шу боис, рақобатдан мутлақо қўрқмайсиз – аксинча, бошқаларнинг ютуқлари сизни илҳомлантиради. Сиз жуда ҳаяжонли, таъсирланувчисиз ва баъзида ўзингизни бошқара оласиз. Жамланган ҳиссиётларни хавфсиз муҳитга чиқариб ташлашга имкон берадиган спорт турларини танласангиз арзийди.

Aйнан: жанг санъатларининг барча турлари (айкидо, таэквондо, кикбоксинг), шунингдек, сквош ва теннис.

Жанг санъати дарслари нафақат тажовузкорликни чиқариб ташлашга ёрдам беради, балки концентрацияни ҳам ўргатади. Улар куч, реакция тезлиги, ўзини тута билиш қобилиятини ривожлантиради. Шарқона жанговар ҳаракатлар билан белгиланадиган техникага алоҳида эътибор бериш ва ўзингизга юқори талабчанлик яхши таъсир қилиши мумкин. Соғлиқ учун фойда сифатида жанг санъати барча афзалликларни намойиш этади: асосий кардиоюклама, мушакларни стимуляция қилиш, эгилувчанлик ва эпчилликни машқ қилиш.

«C» жавоблари кўпроқ бўлса

Aхир машғулот самарасини имкон қадар тезроқ кўришни хоҳлайсиз, шунинг учун кўплаб спорт турлари ҳафсалангизни пир қилади. Агар суякларингизни ҳимоя қилмоқчи ва оғриқни енгиллаштирмоқчи бўлсангиз, унда қувват машқлари айнан сизга керак. Улар скелетингизни мустаҳкамлашга ва остеопороздан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу артрит эҳтимолини камайтиришни таъминлайди. Кучли машқлар сизни вазндан халос қилишга, кучайишга, суякларни мустаҳкамлашга, метаболизмни яхшилашга ва бошқа кўп нарсаларга ёрдам беради. Бу шунчаки ажойиб спорт!

Билиб қўйиш муҳим! Машғулотни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Дарҳол жуда оғир кўтарманг. Ўзингиз учун энг яхшисидан бошланг. Машғулотлар оралиғида камида бир кун дам олинг. Ҳафтада уч марта жисмоний машқлар қилинг ва танангиз жуда қисқа вақт ичида ажойиб натижа учун сизга раҳмат айтади!

«D» жавоблар кўпроқ бўлса

Aэробика ёки рақс дарслари сизга мос келади!

… чунки сиз мусиқа тинглашни яхши кўрасиз. Aгар терлашга тайёр бўлсангиз, мусиқани тингланг ва ритмик ҳаракатлар қилинг. Йўриқчи кўрсатмаларини диққат билан тинглаш шарт эмас. Aслида хореография дарсида вақт жуда тез ўтади. Вақт ўтиши билан сиз янада нафис ва пластик бўласиз. Сиз рақс майдончаси ёки латино рақслари устаси бўласиз. Бундан ташқари, машғулотлар машаққатли ишдан кейин кўнгилни кўтаришга ёрдам беради ва стрессни енгиллаштиради.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1