my5
all

БМТ коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқинининг олдини олиш йўлини маълум қилди

ДУНЁ 25.05.2020, 15:40
812
БМТ коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқинининг олдини олиш йўлини маълум қилди

Коронавируснинг илк ўчоғи ва падемиянинг сабабчиси Хитойда ҳам, Жанубий Кореяда ҳам коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари яна қайд этила бошланди. Коронавирус ўчоғи бўлиб турган Россия вируснинг илк талофатини бартараф қилмасдан унинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўришни бошлади. Улар пандемиянинг иккинчи тўлқинини кузда кутаяпти.  

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев юртимизда ҳам коронавиурснинг иккинчи тўлқини кузда бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Экспертларнинг билдиришича, коронавируснинг иккинчи тўлқини анча каттароқ талофатлар билан ўтиши мумкинлигини башорат қилишмоқда.

Бироқ БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок коронавируснинг иккинчи тўлқинининг олдини олиш йўлини айтиб ўтди. Унинг маълум қилишича, коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқинининг олдини олиш учун камбағал мамлакатларда унинг тарқалишини тўхтатиш керак.

Унинг таъкидлашича, агар АҚШ ва Европа давлатлари қашшоқ мамлакатларга ёрдам бермаса, дунё коронавирус инфекциясининг янги зарбасига дуч келади ва вирус АҚШ, Европа ва бошқа ғарбий давлатларига яна қайтади.

Лоукок, шунингдек, агар ҳозир ҳеч қандай чора кўрилмаса, турли можаролар, очлик ва қашшоқликнинг кескин кўпайишига тайёр бўлиш кераклиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Аввалроқ БМТ дунёдаги 37 та қашшоқ давлатга коронавирус билан курашишда ёрдам бериш учун 1 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратганини маълум қилган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° небольшая облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49