“Шарқ тароналари” ўнинчи халқаро мусиқа фестивали ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.
Фестивалнинг бош соврини – Гран-при Хитойнинг “Jiangsu Women’s Orchestra” гуруҳига топширилди.
Япониянинг “Shamisen” гуруҳи биринчи, Польша ва Эстония вакиллари иккинчи, Коста-рикалик санъат усталари учинчи ўринни қўлга киритди.
Қорақалпоғистоннинг “Айқулаш юлдузлари” гуруҳи ЮНЕСКОнинг махсус совринига сазовор бўлди.
Қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.