Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Uzinfocom маркази Мустақил Ўзбекистоннинг Буюк ютуқлари ҳақидаги портални ишга туширди, бу ҳақда Uzinfocom маркази директори ўринбосари Нозимжон Далибаев хабар берди.
Mustaqillik.Uz номини олган мазкур порталда Истиқлол йилларида ўзбек халқи ҳаётидаги энг муҳим воқеалар ва ютуқлар акс этади.
Порталда Ўзбекистоннинг ютуқларини намойиш этувчи рақамлар ва фактлар йиллар ва ҳудудлар кесимида келтирилган.
Порталнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- мамлакат аҳолисини унинг мустақиллик йилларидаги ютуқлари билан таништириш;
- ватанпарварлик туйғусини ошириш ва аҳолини бир мақсад йўлида бирлаштириш;
- бир неча аср давомида яратилган маънавий ва маданий меросни қайта тиклашга ҳаракат қилиш;
- ёш авлодда мамлакат келажагига нисбатан масъулиятни ошириш.
Келгусида порталнинг инглиз тилидаги талқинни ишга тушириш режалаштирилган.