АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги “Drujba burger” ресторанлар тармоғи Хитойда иш бошлади

4 сентябрдан бошлаб Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида “Drujba burger” номидаги мамлакатимиздаги машҳур овқатланиш тармоғининг илк халқаро шаҳобчаси ўз ишини бошлади.

“Бу ресторанни очиш ишларига икки ойдан зиёдроқ вақт кетди” - дейди ресторан директори Нодир Маҳмудов. Бундан 15 йил муқаддам пойтахт Тошкентда ўз ишини бошлаган “Drujba burger” овқатланиш тармоғи жуда тез тилга тушди. Айни дамда уларнинг сони бештага етган. Жорий йилнинг охирига қадар шу номдаги яна иккита овқатланиш шаҳобчаси ишга туширилиши режалаштириляпти.

2009 йилда мазкур бренд асосчиси Нодир Шодиметов автоҳалокат сабаб дунёдан кўз юмган эди. Шундан буён унинг ишини турмуш ўртоғи давом эттириб келяпти.

Гуанжодаги илк халқаро филиалини эса Нодир Шодиметовнинг шогирдларидан Нодир Маҳмудов бошқаради. Унинг сўзларига кўра, Гуанчжоудаги ишлар ўз изига тушиб олгач, бошқа шаҳарларда ҳам "Drujba burger"нинг филиаллари очилиши режелаштириляпти.

 

    Бошқа янгиликлар