1

Ғиждувон туманида ўз уйида қўшмачилик содир этган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 28.05.2020, 12:30
Ғиждувон туманида ўз уйида қўшмачилик содир этган шахс аниқланди

2020 йил 19 май куни соат 20:00 ларда Ғиждувон тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирда тумандаги Гулистон маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Р. (эркак) моддий манфаатдор бўлиш мақсадида фуқаролар Х.С ва Б.Х.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун 50.000 сўм эвазига яшаш уйидан жой ажратиб берган ҳолда қўшмачилик жиноятини содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1