АсосийJamiyat

Ангрен-Поп темир йўл линиясининг 104 километрида қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 июндаги ПП-1985–сонли “Ангрен-Поп электрлаштирилган темирйўл линияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бунёд этилаётган мазкур электрлаштирилган темирйўл линияси энг аввало мамлакатда ягона миллий темирйўл тармоғи яратиш имконини беради. Ушбу темир йўлнинг узинлиги 123,1 кмни ташкил этади. Лойиҳанинг тоннелдан ташқари қисмида, яъни тоннелнинг иккита порталига олиб борувчи йўналишда кўзда тутилган барча ишлар мустақиллик байрами арафасида тўлиқ тугатилди. Ушбу худдуда 43 млн.куб.метр тупроқ ишлари ҳамда 16,3 млн.куб.метр бурғулаш-портлатиш ишлари тўлиқ амалга оширилди.

Лойиҳа асосида 285 та сунъий иншоат ва cув ўтказиш қувурлари, умумий узунлиги 2,1 км ташкил этувчи 13 темир йўл кўприк, 6 та йўл ўтказгич(путепровод), 4 та темирйўл станцияси, 4 та раъезд ва 2 та вокзал қуриб битказилди, дея хабар беради "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати. 

Лойиҳа доирасида 19,1 км узунликда қурилаётган темир йўл тоннелининг асосий стволини қазиш ишлари ғарбий ва шарқий порталлар ва қўшимча учта ёнбош шахталарда олиб борилиши натижасида бугунги кунгача 14 километр узунликда тоннел қазилди. Қўшимча тоннелда эса қарийб 15 километр узунликда қазиш ишлари бажарилди. Шунингдек, 10 км дан ошиқ пардозлаш ишлари амалга оширилди.

Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линияси қурилиши лойиҳаси мураккаблиги бўйича дунё миқёсида биринчи 8 таликдан, лойиҳа доирасида қурилаётган тоннел узунлиги бўйича биринчи 13 таликдан жой олган.

Албатта бу мўъжизавий, улкан қурилиш келгусида нафақат юртимиз ёки Марказий Осиё давлатларини, балки дунёнинг йирик мамлакатларидан бири ҳисобланган Хитой Халқ Республикасини Европа Иттифоқидаги бошқа мамлакатлар билан темир йўл орқали ҳамкорлик ўрнатишида ҳам муҳим ўрин тутади. Энг асосийси юкларни ташиш бир неча баробар арзонлашади, уларни етказиб бериш муддати эса икки марта қисқаради.

 

    Бошқа янгиликлар