1

Санкт-Петербургда 1 июндан кўчаларда тиббий ниқоб тақиб юриш бекор қилинади

ДУНЁ 29.05.2020, 14:37
Санкт-Петербургда 1 июндан кўчаларда тиббий ниқоб тақиб юриш бекор қилинади

Россиянинг Санкт-Петербург вилоятида 1 июндан бошлаб одамларнинг кўчада тиббий ниқоб ва қўлқоп тақиб юриши мажбурий бўлмайди. Бу шаҳардаги карантин чекловларини юмшатишнинг биринчи босқичининг бошланиши экани маълум қилинди.

Ниқоб ва қўлқопларни жамоат транспорти, дўконлар ва жамоат жойларида тақиб юриш мажбурийлиги ўз кучида қолади. Шунингдек, шаҳарда 1 июндан бошлаб нотариал ва юридик идоралар, қабристонлар очилади. 65 ёш ва ундан катта кишилар учун мажбурий тарздаги «ўзини яккалаш» тартиби бекор қилинади.

Санкт-Петербургда аҳолига тиббий ниқоб тақиб юришнинг мажбурий тартиби 12 майдан жорий қилинганди. Шаҳар Россиядаги барча ҳудудлар бўйича касалланиш ҳолатлари сонига кўра мамлакатда 3-ўринни эгаллаб турибди. Санкт-Петербургда эпидемия бошланганидан бери 14 минг 846 та касалланиш ҳолати қайд этилган, 4783 нафар одам касалликдан тузалган, 167 нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1