1

BCG: дунё аҳолисининг ҳар олтитадан бири коронавирус туфайли иш ўрнини йўқотиши мумкин

ДУНЁ 29.05.2020, 14:48
BCG: дунё аҳолисининг ҳар олтитадан бири коронавирус туфайли иш ўрнини йўқотиши мумкин

"Boston Consulting Group" ҳисоботига кўра, дунё аҳолисининг ҳар  олтитадан бири коронавирус пандемияси туфайли келгуси ойларда ишсиз қолиши мумкин. 

BCG таҳлилича, инқироз меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўпчилигига таъсир қилади. "COVID-19 нинг бошланиши туфайли юзага келган инқироз глобал ишчи кучидаги туб ўзгаришларни баҳолаш жуда қийин. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдики, 2020 йилда 1,9 миллиардан зиёд инсон (дунёдаги  меҳнатга лаёқатли аҳолининг ярмидан кўпи) ишсиз қолиши ёки ярим кунлик ишга ўтиши мумкин ”, дейилган  ҳисоботда.

Ҳисоботдаги  яна  бир  таҳлилга  кўра, инқироз оқибатлари турли соҳалар бўйича фарқ қилиб, карантин қоидаларига бевосита боғлиқ бўлган соҳалар кўпроқ зарар кўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1