АсосийJamiyat

Бу йил ўқитувчиларнинг таътил пуллари камайиб кетадими?

'Бу йил ўқитувчиларнинг таътил пуллари камайиб кетадими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бу йил ўқитувчиларнинг таътил пуллари камайиб кетиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур ахборотларга аниқлик киритди.

"Ходимларни йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги хавотирга солмоқда.

Шу муносабат билан ҳамда халқ таълими тизими ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида, тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнат таътили тўловларида Директор жамғармасидан амалга оширилган тўловларни ҳам инобатга олиниши бўйича кўрсатма хати тақдим этилди.

 

    Бошқа янгиликлар