Риштонда болалар-ўсмирлар спорт-мактабини таъмирлашдаги талон-тарожликлар фош этилди

ЖИНОЯТ 01.06.2020, 13:48
Риштонда болалар-ўсмирлар спорт-мактабини таъмирлашдаги  талон-тарожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, буюртмачи Фарғона вилояти «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» билан пудратчи «М-Р» хусусий фирмаси ўртасида тузилган шартномага асосан Риштон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби марказий футбол ўйингоҳида бажарилган 1,3 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганида, «М-Р» хусусий фирмаси мансабдор шахслари бажарилмаган 150,7 млн сўмлик ишларни ҳужжатларда қўшиб ёзганликлари ҳамда буюртмачи томонидан объектни назорат қилмай, қабул қилиб олганликлари оқибатида 150,7 млн сўм бюджет маблағи талон-тарож қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда Даракчи.уз га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан «М-Р» хусусий фирмаси ва Фарғона вилояти «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1