my5
all

АҚШда норозилик намойишлари узр сўраш билан якунланди (фото, видео)

ДУНЁ 01.06.2020, 22:32
1102
АҚШда норозилик намойишлари узр сўраш билан якунланди (фото, видео)

Маълумки, бир неча кундан буён АҚШда фуқароларнинг норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу хатти-ҳаракатларга 25 май куни Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида полициячининг қора танли шахс устидан самосуд амалга оширгани ва унга зўравонлик ишлатиб ўлдириб қўйгани сабаб бўлган. Халқ намойишга чиқиб, полициячиларнинг авомашиналарини синдириб, ўт қўя бошлади. Бу тартиббузарликлар жамият тинчини бузиб, раҳбар органларни ҳавотирга солиб қўйди.Шу сабабли ушбу шаҳарларда комендантлик соати жорий этилганди.Булар ҳақида аввалги мақолаларда батафсил ёритганмиз.

Бугун америкалик полициячилар ўз ҳамкасбларининг қилган қотиллиги учун халқ олдида тиз чўкиб, кечирим сўрамоқда. Ушбу расмларда жараёндан лавҳалар акс этган.

"Халқ тўфондир, халқ кучдир", аммо унинг кўнгли жуда бўш...У ўз зўравонларини кечиради. Зеро бу қурбон охиргиси бўлармикан?! 

"Бўлди, бас қилинг, мен нафас ололмаяпман!" деб нола қилган англо-америкалик фуқаро эса йиртқич полициячининг тошдай зил поябзали остида ўлиб кетди. Афсус, у энди қайтмайди... Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49