АсосийJamiyat

Касалланганлар сони яна ошди. Беморларнинг 6 нафари Тошкент аҳолиси орасидан

'Касалланганлар сони яна ошди. Беморларнинг 6 нафари Тошкент аҳолиси орасидан'ning rasmi

2020 йил 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 (+29) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
 

    Бошқа янгиликлар