1

Microsoft қозоқ тилини ҳам расмий тиллари қаторига киритди

ДУНЁ 06.06.2020, 17:27
Microsoft қозоқ тилини ҳам расмий тиллари қаторига киритди

Бу ҳақда компаниянинг ўзи маълум қилди. Ҳозирда компаниянинг таржима қилинадиган тиллари гуруҳида 60 дан ортиқ тиллар мавжуд, деб хабар беради Kaz-science.kz. Бу ҳақда юз.уз ёзмоқда.

Эндиликда қозоқ тили – Microsoft таржима дастурлари, иловалари, Office дастурлари, Bing таржимони ҳамда бизнес ва дастурий таъминотни ишлаб чиқувчиларга мўлжалланган Azure Cognitive Services таржима хизматининг тилидир.

«Бугун биз тил тўсиқларини олиб ташлаш бўйича вазифамизни давом эттириб, Microsoft Translator тиллар гуруҳига қозоқ тилини киритганимизни мамнуният билан маълум қиламиз. Qazaqsha ёки Qazaq Tili дея танилган ушбу тилда Қозоғистонда, Ғарбий Хитойда, Ғарбий Мўғулистонда, Россиянинг жанубида ва дунёнинг бошқа қисмларида 22 миллионга яқин одам сўзлашади», —дейилади баёнотда.

"2014 йил 12 декабрь куни WikiBilim жамоат фонди Google компанияси таржима хизматига қозоқ тили киритилганини расман эълон қилганди." деб ёзилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1