1

Яхши дам-меҳнатга ҳамдам

ЖАМИЯТ 05.10.2015, 14:30
Яхши дам-меҳнатга ҳамдам

Бухоро вилояти пахтакорлари жорий йилда 109 минг 600 гектар майдонда мўл ҳосил етиштирди. Айни кунларда ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиб-териб олиш қизғин давом этмоқда. 

Бу жараёнда теримчиларга зарур шарт-шароит яратиш, тиббий, маданий ва савдо хизмати кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бухоро вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тарғибот гуруҳлари дала меҳнаткашларининг бўш вақтини мароқли ўтказиш учун турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этмоқда. 

Таниқли олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари махсус жадвал асосида барча туманларда бўлиб, пахтакорлар ҳузурида учрашувлар ўтказмоқда. Бундай учрашув ва суҳбатлар, концерт дастурлари теримчиларга хуш кайфият улашмоқда. 

Пешку туманидаги “Турон”, "Малишояк", “Мовий осмон”, “Аслон Фармон замини” фермер хўжаликлари даласида ўтказилган ана шундай тадбирларда бир гуруҳ ижодкорлар, олимлар иштирокидаги самимий мулоқотлар, санъаткорларнинг Ватан, тинчлик, эзгулик ва муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлари теримчиларга завқ бағишлади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1