Аввал хабар берганимиздек, “Volkswagen” концерни атмосферага заҳарли моддаларни чиқариш билан боғлиқ маълумотларни сохталаштиришда айблангандан сўнг орадан уч ҳафта муддат ўтса ҳам,ушбу йирик автоконцерн атрофидаги шов-шувлар тинмаяпти. “Дизель можароси” деб номланган бу ҳолат доирасида автоконцерн тижорий фирибгарликда ҳам айбланмоқда. Шу боис Верона шаҳар суди компаниянинг Италиядаги офисларини тинтув қилиш учун ордер берди. Corriere della Sera нашрининг хабар беришича, Италия молиявий гвардияси томонидан Volkswagen Groupнинг Италия ваколатхонаси штаб квартираси, шунингдек Болонья шаҳридаги Lamborghini офисида тинтув ўтказилмоқда. Гумонланувчилар рўйхатига компания менежмент тизимида фаолият юритган бир неча ходим киритилган. Қимматбаҳо автомобиллар ишлаб чиқарувчи Lamborghini компанияси ҳам Volkswagen концерни таркибида бўлганлиги боис тинтув иккала компания офисларида ҳам ўтказилади.
Айтиб ўтиш керакки, Volkswagen Калифорния ҳаво ресурслари иттифоқи томонидан атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндилар ҳажмини нотўғри кўрсатганликда айблаган эди. Шунингдек, АҚШ ҳукумати компаниядан 2009-2015-йилларда мамлакатга сотилган 482 та Volkswagen ва Audi автомобилларини қайтариб олишни сўраган. Компанияга қўйилаётган барча айблар ўз тасдиғини топса, Volkswagen автоконцерни 18, 075 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги жарима тўлаши мумкин.





