Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали – “dаtа.gov.uz”да “Дори-дармон” Акциядорлик компанияси 63 та дорихоналарнинг рўйхати ҳамда "Дори-дармон" АКнинг дорихоналаридаги дори воситаларининг нархлари” эълон қилинди.
“Дори-дармон" АК ва унинг таркибий бўлинмалари чакана дорихона тармогъида ҳозирги пайтга 1364 та дорихона ва дорихона филиали мавжуд.
“Дори-дармон" АКнинг дорихоналар рўйхати”да компанияга қарашли дорихона манзили, телефон рақами, иш вақти, жойлашган манзили электрон харита ҳаволаси орқали кўрсатилган.
"Дори-дармон" АКнинг дорихоналаридаги дори воситаларининг нархлари” рўйхатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳамда Термиз шаҳрида жойлашган "Дори-дармон" АКга қарашли дорихоналардаги 1729 та дори ҳамда дори воситаларининг номланиши, нархи, уни ишлаб чиқарган корхона келтирилган.
Ушбу рўйхат дори-дармон воситаларининг устига прайс-варақда кўрсатилган нархнинг устига қўшимча нарх қўйишнинг олдини олиш мақсадида эълон қилинмоқда.