1

Бекободдаги боғчада 59 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячининг овқатдан заҳарланишига сабаб бўлган шахсларга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 17.06.2020, 13:25
Бекободдаги боғчада  59 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячининг овқатдан заҳарланишига сабаб бўлган шахсларга ҳукм ўқилди

Ҳар доим “Болалар – бизнинг келажагимиз” деб бонг урамиз ва шу йўналишда сўнгги йилларда кенг кўламли ислоҳотлар ҳам олиб борилмоқда. Президентимиз ва ҳукуматимизнинг изчил саъй-ҳаракатлари туфайли Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди, болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига тўла қамраб олиниши шартлиги давлат сиёсати даражасигача кўтарилди. Мана шундай  масъулиятли, долзарб вақтда Бекобод шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида мудиранинг лоқайдлиги, ҳамширанинг масъулиятсизлиги ва амалда грипп касаллиги билан оғриётган ошхона ходимининг ишга чиқиб, “стафилакок ауреуси” инфекцияси билан овқат тайёрлаш ва тақсимлаш жараёнида иштирок этганлиги натижасида 59 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячининг овқатдан заҳарланишига сабабчи бўлганлигини кечириб бўладими? Йўқ, албатта.

Шу ўринда “стафилакок ауреуси” инфекцияси нима? деган саволга жавоб топиб олайлик. “Стафилакок ауреус” бактерияси углеводга бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотига тушса, ярим соат ичида ўзидан токсин моддаси чиқаради, агарда шу стафилакок токсин моддаси истеъмол орқали инсонни ички организмига тушса, ўта хавфли ҳисобланади. Бошқача айтганда, инсон организмини заҳарлайди. Ушбу мактабгача тарбия муассасасида эса 2 кун давомида эрталабки нонуштага сутли вермишел, тушликка эса йогурт тарқатилиб, булар углеводга бой маҳсулот ҳисобланиб, стафилакок токсинининг кўпайишига қулай муҳит ҳисобланади.

Хўш, ошхона ишчиси, яъни хизмат вазифасига ошхонанинг идиш-товоқларини ювиш бўлган Э.Р.дан нима учун боғча тарбияланувчилари ва тарбиячиларига юқоридаги хавфли юқумли касаллик юқди? Гап шундаки, Э.Р. дам олиш кунлари ўз хоҳиши билан 2 кун пахта йиғим-теримига чиққан ва ўша ердан грипп касаллигини юқтириб келган эди. Гарчанд Э.Р.нинг грипп касаллигига чалинганини мудира билан бош ҳамшира билган бўлишсада, фақат жума куни даволаниши зарурлигини айтиб, ишдан жўнатиб юборишди. Душанба куни эса Э.Р. яна ишга қайтиб келди. Мудиранинг “Докторга учраб, даволандингми?” деган саволига Э.Р. уйида укол олиб, дори ичиб даволанганини, докторга бормаганини, яхши бўлиб қолганини айтиб қўя қолди. Ваҳоланки, нафақат мудира, балки ҳамшира ҳам Э.Р.дан докторнинг расмий маълумотномасини талаб қилишлари, амалда касал бўлганлиги сабабли уни ишга мутлақо қўймасликлари шарт эди. Бироқ лоқайд мудира ва масъулиятсиз ҳамшира қоидадагидек иш тутишмади. Натижада Э.Р. ишга 2 кун давомида тонг саҳарлаб келиб, тарбияланувчиларга овқат тайёрлаш учун мўлжалланган ошхонада санитария-гигиена ва эпидемология қоидаларига риоя қилмасдан, ўзида мавжуд бўлган “стафилакок ауреуси” инфекцияси билан овқат тайёрлаш ва тақсимлаш жараёнида иштирок этди. Яъни, у ўз вазифасига кирмасада қизилча салатини қирғичдан ўтказиб тайёрлашга қарашган, қизилчани қирғичдан ўтказиб берган, бу салатни болаларга овқат тарқатилишидан чамаси бир соат олдин тайёрлаган. Э.Р. санитария қоидаларига риоя қилмасдан ишлаган, маскасини эрталабдан кечгача тақиб, алмаштирмаган. У ўз ишидан ташқари ошпазлар бажариши керак бўлган бошқа ишларни ҳам бажарган. Оқибатда тайёр ҳолдаги озиқ-овқат маҳсулотида “стафилакок ауреус” инфекцияси ўзидан токсин ишлаб чиқаришига қулай шароит яратиб берган.

Мисол учун, ўша куни тарбиячи ёрдамчиси З.Р. эрталаб болаларни қабул қилиб олганида, ҳамма болалар яхши ҳолатда бўлган. Эрталабки нонушта соат 8:40да берилган, нонуштага суп вермишел, сариёғли нон, конфет ва чой тарқатилган. Тушликда 1-таомга уграли суюқ овқат, 2-таомга гўштли палов, килоли йогурт ва нон берилган. Кейин болаларнинг ҳаммаси ухлаш учун ётишган. Уйқудан тургандан сўнг тарбияланувчи Эъзозанинг иссиғи чиққан, ҳамшира чақирилган. Ҳамшира эса қизчага “парацетамол” дормисини бериб, иссиғини туширган. Болалар кетадиган вақтда яна бир тарбияланувчи Диёра қайт қила бошлаган.

Хуллас, бир қанча болаларнинг иссиғи кўтарилиб, қайт қилаётгани аниқ бўлиб қолган бир вақтда мактабгача таълим муассасаси мудираси З.Т. мансабдор шахс бўла туриб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июль кунидаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарори, 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2017 йил 30 декабрь кунидаги “Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари” тўғрисидаги 56-сонли буйруғига кўра, МТМ раҳбари муассасада умумий фаолиятга раҳбарлик қилиш, тарбияланувчилар ҳаёти, соғлиғини муҳофаза қилиш, тиббий ходимларнинг ишлаши учун зарур шароит яратиш ва йўналиш бўйича ишларини назорат қилиш, санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишни ташкил этиш ва назоратини олиб бориш, соғлом ва хавфсиз рационал овқатлантириш ишларини ташкил этиш, МТМда сифатли тиббий хизматни ташкил этиш, ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда ишлаши, муассаса ходимлари ва тарбияланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини назорат қилиши, муассасада санитария ва гигиена нормалари қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаши шарт бўлсада, ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан қараб, зиммасидаги вазифаларини унутди. 

Ваҳоланки, 3 тадан ортиқ болада бир хил касаллик аломатлари аниқланган тақдирда, ҳамшира ва мудира ўзига бириктирилган болалар шифокорига хабар бериши ва МТМга инфекционист шифокорни чақириши зарур бўлиб, шифокор болаларни кўрикдан ўтказиши ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил этиши керак эди. Ҳеч бўлмаганда, тез тиббий ёрдам чақирилиши лозим эди, агар шундай қилинганида, болаларнинг ошқозони тезроқ ювилиши ва эртароқ даволаниши бошланишига, токсин моддаси инсон организмига тўлиқ сингиб кетмасдан, қонга ҳам ўтмасдан олдинроқ даволаниш чоралари кўрилган бўларди.

Мактабгача тарбия муассасасида бир гуруҳ болаларнинг овқатдан заҳарланишши юз берганидан хабар топган шифокорлар зудлик билан муассасага етиб бориб, тиббий текширувни тезроқ амалга ошириб, натижасини олиш мақсадида биринчи навбатда ҳамширадан бир кунлик овқат пробасини беришини сўраганида, ҳамшира кунлик пробани олиб қўйишга вақти бўлмаганини айтиб, кунлик овқат пробасини тақдим қила олмади. Шу бугун кунги кунлик пробани тақдим қилишини сўраганида эса ҳамшира ушбу кунлик пробани тўкиб ташлашганини айтди. Аслида кунлик овқат пробаси олингандан сўнг 24 соат мобайнида сақланиши, кунлик овқат пробасини олиб қўйилмагани санитарик текширувларни ўтказилишини чўзилишига олиб келди. Кейин эса бош шифокор томонидан болаларни уйма-уй юриб, уларни ҳам овқатдан касалланган ёки касалланмаганлигини аниқлаш мақсадида суриштирув ишларини амалга ошириш, патронаж ишларини ташкиллаштиришга мажбур бўлинди. Шу тариқа патронажлар болаларни марказий касалхонага ётқизишди. МТМда шу куни санитарик гигиена ва эпидемиологик умумий текширув ўтказилиб, бу бўйича кечикброқ хулоса берилди. МТМдаги болаларнинг гуруҳлари ва ошхона жиҳозларидан кимёвий, токсикологик ва бактериологик текширувлар учун намуналар олинди.

Энг муҳими, Бекобод шаҳар ДСЭНМнинг хулосасига кўра, текширув далолатномасига биноан 2012 йилда туғилган Ҳакимова Мухлиса, 2015 йилда туғилган Хан Артём, 2012 йилда туғилган Ортиқбоев Уйғунбек, 2013 йилда туғилган Маҳмуджонова Муслима, 2014 йилда туғилган  Алланазаров Сардор, 2015 йилда туғилган Эминжонов Имронбек, 2015 йилда туғилган Кадиржонов Ислом, 2013 йилда туғилган Алибоева Ҳилола, 2014 йилда туғилган Маҳмуджонова Кумуш, 2015 йилда туғилган Алланазаров Муҳаммад, 2015 йилда туғилган Мелиқулова Азима, 2014 йилда туғилган Юсупов Акбаржон, 1990 йилда туғилган Аллабердиева Лобар, 2014 йилда туғилган Жамолиддинова Зилола, 2016 йилда туғилган Аминжонов Ҳусан, 2012 йилда туғилган Қўчқорова Нигорахонларнинг қусуқ массасида “стафилакок ауреус” инфекцияси аниқланди, стафилакок ташувчанликни текширув натижалари бўйича 1996 йилда туғилган Г.Азимова, 1970 йилда туғилган А.Ҳасанова, 1981 йилда туғилган Н.Каримова, 2000 йилда туғилган М.Ҳолиқулова, 1995 йилда туғилган Н.Жумаева, 1980 йилда туғилган М.Маматов, 1991 йилда туғилган Д.Бегимов, ошхона ходими Э.Р.дан “стафилакок ауреуси” касаллиги аниқлан. МТМдан бактериологик лабараторияга олинган суртмалар текширув натижалари бўйича 7-гуруҳ овқат столи устидан, 8-гуруҳ шашка тахтаси ва пластмасса ўйинчоқларидан, 2-гуруҳ пиёла, қаламдонлар полкасидан, 3-гуруҳ идиш шкафи ички полкаси, пластмасса ўйинчоқ пирамида, ўйинчоқлар шкафи полкаси, меҳмонхона сўриси ушлагичи, пластмасса шахмат доскаси, 6-гуруҳ ўйинчоқлар шкафи полкаси, 1-гуруҳ кутубхона полкаси, ўқув қуроллари шкафи, ошхона ишчисининг бурни ва қўлидан “стафилакок ауреуси” аниқланди. Барча беморлар Бекобод шаҳар марказий шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими томонидан “Стафилакок этиологияли овқат токсикоинфекциясининг гастрит тури” якуний ташҳиси қўйилди.

Албатта, касалланган болалар ва тарбиячилар 6 кундан кўп бўлмаган даволаш муолажаларидан сўнг батамом соғайтирилди.

Суд дастлабки тергов органи томонидан мудира З.Т.нинг мансабга совуққонлик билан қараш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлишда ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан, ҳамшира ва ишхона ишчисининг санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келишда ифодаланган қилмишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган, деб ҳисоблади.

Албатта, давлатимизнинг қонунлари адолатлидир, судланувчиларга жазо тайинлашда биринчи галда инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқққан ҳолда жазо тайинлайди. Бу гал ҳам худди шундай бўлди. Мудирага амалдаги қонунларга биноан ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоиз давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ҳамшира ва ошхона ишчисининг ҳар бирига эса 2 йилдан озодликни чеклаш жазо турлари қўлланилди.

Алишер ГАППАРОВ, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар судининг судьяси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1