Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Оққўрғон кўчаси кесишмасидан Катта Дархон кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми бугун, 22 май соат 15:00 дан 24 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари учун ёпилди.
Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.