Агар Арманистон суди Озарбайжон билан тинчлик келишувини маъқулламаса Пашинян Конституцияни ўзгартиради.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Конституциявий суд Озарбайжон билан тинчлик келишувини маъқулламаса, Конституцияга ўзгартириш киритиш ташаббусини шахсан ўзи илгари суради. Бу ҳақда у "Ереван мулоқоти" халқаро форумида чиқиш қилар экан маълум қилди.
Пашиняннинг таъкидлашича, "тинчлик жараёнини йўқотиш мумкин эмас" ва у Арманистон жамиятини конституцион ўзгаришлар зарурлигига ишонтиради, деб ваъда берди.
Шунингдек, Пашинян тинчлик келишувини имзолаш ва шу билан бирга ЕХҲТга Минск гуруҳи тузилмаларини тарқатиш бўйича мурожаат қилишни таклиф қилди.
Абдуллоҳ Саййид