АсосийJamiyat

Юридик шахсларга берилган имтиёзлар маълумотномаси ишга тушди

Ягона интерактив Давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитасининг “Юридик шахсларга берилган имтиёзлар маълумотномаси” номли янги хизмати ишга тушди.

Бу хизмат солиқ тўловчи юридик шахсларга солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар тоифаси, имтиёз тури, амал қилиш муддати, шунингдек солиқ имтиёзлари тақдим этилишига асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги ахборотни бир зумда олиш имкониятини беради.

    Бошқа янгиликлар