АсосийJamiyat

Қайси чет давлатларга қонуний ишлаш учун бориш мумкин?

Б.НИЗОМОВ, Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири биринчи ўринбосари:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 505-сонли Қарорига биноан Ўзбекистон фуқароларининг чет элларда фаолият юритиши Ҳукуматлараро ва Идоралараро битимлар асосида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги ваколатли идора - Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги ва минтақавий бюролар томонидан ташкиллаштирилади. Айни пайтда эса Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги ва минтақавий бюролар томонидан фуқароларимиз Корея Репсубликаси ва Россия федерациясига фаолият юритиш учун юборилмоқда.

 Фуқароларимиз ўзлари истаган бошқа давлатда ишлашни хоҳлаган тақдирда улар хусусий меҳнат контрактлари асосида чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятига эгалар. Бунда ўзлари чет элдан иш берувчини топишлари ва қуйидаги ҳужжатларни агентликка тақдим этишлари талаб этилади:

  • Ариза
  • Хорижий фирмадан (иш берувчидан) олинган давлат тилига таржима қилинган, барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий суғурта кўрсатилган, шунингдек, меҳнат визаси (EMPLOYMENT VIZA) билан таъминлаш борасида иш берувчининг мажбурияти назарда тутилган ҳолда нотариал тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан легализация қилинган контракт нусхаси; иш берувчи тўғрисидаги қисқа маълумотлар;
  • Маълумотнома-холиснома;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли шаклдаги соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумотнома.

    Бошқа янгиликлар