Куни кеча Жаҳон банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси томонидан “Бизнесни юритиш — 2016” (“Doing business — 2016”) бўйича эълон қилинган мамлакатларнинг янги рейтингида юқорилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар беради.
Унга кўра, Ўзбекистон қулай ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари бўйича жаҳоннинг 189 давлати орасида 54 поғона кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади. Бу охирги бир йил мобайнида кузатилган ўсиш натижасидир.
Энг юқори ўсиш суръати эса “Кредитлаш тизими” бўйича қайд этилди. Ушбу кўрсатгич ўтган йилдагига нисбатан бир йўла 63 поғона кўтарилиб, 105 дан 42-ўринга чиққани ғоятда қувонарли муваффақият саналади. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, сўнги уч йилда мазкур рейтинг кўрсаткичи 112 поғона ўсди.





