АсосийJamiyat

278 та мусиқа ва санъат мактабларида реконструкция ишлари бажарилди

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Болалар мусиқа ва санъат мактабларида яратилаётган замонавий шароитлар ва ўқувчи-ёшларимизнинг халқаро танловларда мувафаққиятли иштироки” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманидан аввал тадбирга таклиф қилинган ОАВ вакиллари болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолияти танишдилар ҳамда халқаро танловларда мувафаққиятли иштирок этган ўқувчи-ёшлар иштирокида тайёрланган концерт дастурини томоша қилдилар.

Тадбирда Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури доирасида асосан аҳоли зич бўлган ҳамда умумтаълим мактаблари яқин бўлган жойларда 278 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида қурилиш-тиклаш (136 та янги қурилиш, 142 таси капитал реконструкция) ишлари бажарилгани қайд этилди. Уларнинг барчаси 137 млрд. сўмлик замонавий мусиқа чолғулари, овоз кучайтиргич, мебель ва ускуналар билан жиҳозланди. Шунингдек, 2 та республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ҳам капитал реконструкция қилиниб, тегишли жиҳозлар билан таъминланди.

Матбуот анжумани давомида халқ таълими тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг намунали болалар мусиқа ва санъат мактаби” танловининг жорий йилдаги ғолиблари тақдирланди.

 

    Бошқа янгиликлар