Россия президенти Владимир Путин Иттифоқчилик шартномаси имзоланганининг 10 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга табрик йўллади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома 2005 йил 14 ноябрь куни Москва шаҳрида имзоланган бўлиб, 2006 йилнинг 19 июлдан кучга кирган.





