АсосийJamiyat

Chevrolet Ўзбeкистонда “One World Play” лойиҳасини давом эттирмоқда

«General Motors Powetrain Uzbekistan» заводи делегацияси 2-сонли Мурувват болалар уйи қошида имконияти чекланган ўсмирлар учун очилган «Чексиз Имкониятлар» меҳрибонлик уйига «One World Play» лойиҳаси доирасида уларга футбол коптоклари топшириш учун ташриф буюрди.

Бугун Меҳрибонлик уйи 11 нафар ўсмирга таълим бериш билан бирга болажонларни ҳаётга тўғри йўналтиришга, жамиятда ўз ўринларини топишга ёрдам бермоқда. Меҳрибонлик уйи муассислари, Синди ва Майк Эдсонслар меҳмонларни бу ерда яратилган шароитлар таништирар экан, болажонлар ҳаёти ва мавжуд таълим дастурлари ҳақида гапириб беришди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ижро этган ажойиб рақс дастуридан кейин «General Motors Powetrain Uzbekistan» қўшма корхонасининг бош директори Роберт Гайст, завод бошқарувчиси ёрдамчиси Женнифер Бигелоу ва завод ишчилари болажонларга One World Play коптокларини тақдим этишди. Ушбу йодда қоладиган тадбир меҳмонларни ширинликлар дастурхонига таклиф этиш билан поёнига етди.

    Бошқа янгиликлар