АсосийShou-biznes

Ўзбекистонлик болалар Париждаги фестивалда ғалаба қозонди

Парижда «Истеъдодлар салюти» лойиҳаси доирасида ХХIV Халқаро болалар ва ўсмирлар ижоди фестиваль-кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистондан борган 2-сонли болалар мусиқа мактаби ҳамда Қўқондаги 7-сонли болалар мусиқа мактаби ўқувчилари кўргазмада ғалабани қўлга киритишди.

Ҳафиза Тагирова «Чолғу санъати, мумтоз, фортопеано, соло» номинациясининг ёшлар категориясида ғолибликни қўлга киритди. Ўрта ёш категориясида Шоҳрух Бахтиёров, Мадинабону Деҳқонова ғалаба қозонишди. Шерзодбек Йўлдошев «Чолғу санъати, халқ ижоди, доира, соло» йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.   

 

 

    Бошқа янгиликлар