АсосийShou-biznes

Ўзбекистон давлат академик Катта театри янги мавсумни очди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри 86-ижодий мавсумининг очилиш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан театр биноси реконструкция қилиниб, мутлақо янгича, янада кўркам ва бетакрор қиёфа касб этди. Бунёдкорлик ишлари жараёнида бинодаги ноёб меъморлик, тасвирий ва амалий, безакли-декоратив санъатнинг гўзал намуналарини асл ҳолича сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилди. Айни пайтда томоша залида, фойеда томошабинлар учун барча зарур шароит яратилган. Зал, саҳна, оркестр учун мўлжалланган махсус жой энг замонавий ижро, ёритиш ва овоз кучайтириш ускуналари билан жиҳозланган.  

86-мавсумининг очилиш маросимида ўзбек ва жаҳон композиторларининг асарларидан намуналар, ўзбек мумтоз ашулаларидан иборат концерт намойиш этилди.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар