Путин: ИШИД 40 та мамлакат томонидан молиялаштирилмоқда

ДУНЁ 16.11.2015, 20:14
Путин: ИШИД 40 та мамлакат томонидан молиялаштирилмоқда

Бугун Анталияда “катта йигирматалик” саммити ниҳоясига етди.

Йиғилишда Россия Президенти Владимир Путин ўз ҳамкасбларига терроризмни ривожлантириш каналлари ҳақида фикрини баён қилди. Бундан ташқари, у ушбу иллат билан кураш давом эттирилишини маълум қилди.

Россия президентининг сўзларига кўра, “Ислом давлатини” молиялаштииш ишлари билан 40 та мамлакат шуғулланмоқда, улар орасида "йигирматаликка" кирадиганлар ҳам бор, дея хабар беради "Россия 24".

"Биз ҳамкасблар билан ушбу масалани муҳокама қилгандик. Биз келгусида ҳам бу борадаги ҳамкорлик ишларни давом эттирамиз деган умиддаман", — деди Путин G20 хулосаларига бағишланган бирифингда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1