АсосийSport

Қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медални қўлга киритди

Россиянинг Калининград шаҳрида ўсмирлар ўртасида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди. 

Чемпионатда Ўзбекистон, Россия, Чехия, Литва, Эстония, Латвия, Украина, Венгрия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан келган 100 нафарга яқин спортчи ўзаро куч синашди. 

Чемпионатда ҳамюртларимиздан Нўъмон Неъматжонов, Ҳусниддин Сатторов ва Шаҳзод Азизов барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Аброр Нуриддинов кумуш, Абдураҳмон Эркинов, Ислом Имонқулов, Раҳматжон Каримов бронза медални қўлга киритди. 

    Бошқа янгиликлар