АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар ойлик маошларининг ярмини озиқ-овқатга сарфлайди

Ҳар бир ўзбекистонлик бир ой мобайнида ўртача ҳисобда 40 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олади ва бунинг учун ойлик маошининг 40 фоизини сарфлайди. Бу ҳақда озиқ-овқат саноати ташкилотлари ассоцияцияси маълумот берди, дея хабар беради “Uzbekistan Today” нашри.

Мутахасисларнинг қайд этишларича, мустақиллик йилларида гўшт истеъмоли киши бошига 1,3, сут ва сут маҳсулотлари истеъмоли 1,6, қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотлари истеъмоли эса деярли 4 мартага  ошган.   

1990 йилда аҳолининг озиқ-овқатга, асосан гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи  импорт ҳисобига қондирилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 96% истеъмол маҳсулотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. 

Шунингдек, Республика саноатида озиқ-овқат саноати улуши ҳам ортиб бормоқда.  2011 йилда ушбу кўрсаткич 12,6%ни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб қарийб 17 фоизга етди.  Озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан 3 мингдан ортиқ  номдаги истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Республикамизда ҳар йили 80 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар