1

Telegram “Ислом давлати” терророрчилик гуруҳига алоқадор 78 та канални блокировка қилди

ДУНЁ 19.11.2015, 12:34
Telegram “Ислом давлати” терророрчилик гуруҳига алоқадор 78 та канални блокировка қилди

Telegram мессенжери  12 тилдаги “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланаётган 78 та канални блокировка қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

“Биз электрон почтамиз орқали қабул қилинган барча шикоятларни синчковлик билан ўрганиб чиқдик ва шубҳа остидаги каналларни блокировка қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқдик”, —дейилади хабарда.

Мессенжер маъмуриятининг хабар беришича, Telegram’нинг янгиланган талқинида фойдаланувчилар номақбул маънога эга ахборотлар ҳақида мессенжер маъмурларига хабар беришлари мумкин.

16 ноябрь куни Давлат Думаси конституцион қўмитаси бошлиғи ўринбосари  Александр Агеев Федераль хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортниковдан Telegram мессенжери “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи томонидан фойдаланилаётгани ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топган тақдирда  Россия ҳудудида мессенжердан фойдаланишда чеклов ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган эди.

Ижтимоий тармоқ асосчиси Павел Дуров бу ғояга нисбатан ўз фикрини билдириб, “Сўзларни таъқиқлаш” таклифини берган эди.

“Террорчилар айнан сўзлар орқали мулоқот қилишлари  ҳақида маълумотлар бор”, — деди Дуров.

 

 

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1