Россияда терроризмнинг 3,5 минг нафар ҳомийлари аниқланди

ДУНЁ 20.11.2015, 11:47
Россияда терроризмнинг 3,5 минг нафар ҳомийлари аниқланди

2013-2014 йилларда 3,5 мингдан ортиқ Россия фуқароси террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашга маблағ йўналтирган. Бу ҳақда  Россия ахборот мониторинги маълумотларига таяниб, “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

Моддий ёрдам мамалакатнинг 80 га яқин ҳудудидан қабул қилинган.  Ўтган икки йил мобайнида террорчиларни таъминлаш учун 40 миллион рубль миқдорида, 2015 йилнинг январидан сентябрига қадар Россияда таъқиқланган “Ислом давлати” террорчилик гуруҳини таъминлаш учун 300 миллион рубль ажратилганлиги аниқланди. 

Террорчилик гуруҳларини молиялаштиришнинг асосий воситаси краудфандинг яъни интернет орқали кўнгиллилардан пул йиғиш ҳисобланади. Бунда пул интернет-дўконлар воситасида ҳам йиғилган бўлиши мумкин. 

Мамлакат ичкарисида эса пул маблағларининг манбаи жиноятчилар томонидан турли жиноятлар: майда ўғирликлар, одам ўғирлаш ва безориликларни содир этиш ҳисобланади.

Шунингдек, террорчилар кредит ва кўчмас мулкни сотиш орқали ҳам ўзларини молиялаштирган. Пул маблағларининг асосий қисми низоли ва транзит ҳудудларда нақдлаштирилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1