Мексикада автобус ва автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ДУНЁ 23.11.2015, 15:54
Мексикада автобус ва автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Мексиканинг марказий қисмида автобус ва автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “korrespondent.net” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 22 ноябр якшанба куни Пуэбла штатидаги катта трассада маҳаллий вақт билан 18:00 да содир бўлган. Бир-бирига урилган автобус ва автомобиль ёниб кетган.

ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган.

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1